Жамиятда
ахборотларнинг мазмунини ҳам, уларни медиалар орқали тарқатиш усуллари ва
йўлларини ҳам назорат қилиш амалда қийин бўлиб бормоқда. Ахборотнинг бундай
тарзда тартибсиз берилиши таъсирида ўқувчининг мустақил равишда тафаккур қилиш
муаммоси, унинг қарашларини, қадриятларини шаклланиш масалалари, шунингдек,
ўқувчи онгида ахборот оламини тартибга солиш йўлларини излаш, ахборот билан
муомала қилишнинг янги усул ва кўникмалари тизимини ишлаб чиқиш ва
шакллантиришни тақозо этмоқда.